18:11 / 23.10.2021
1 752

Шакарнинг ташқи кўринишдаги салбий акси

Шакарнинг ташқи кўринишдаги салбий акси
Фото: Freepik
Ширинликка бўлган севги болаликдан пайдо бўлади. Унинг истеъмолидан кейин кайфият бирданига кўтарилиши бунга серотонин ва дофамин ажралиши сабаб бўлади. Аммо бир нарсани, шакар ёмон кайфият билан бирга саломатлик, гўзаллик ва ёшликни «ювиб кетишини» унутмаслик керак.

Шакарни канда қилмаслик қандли диабет, семириш, саратон ривожланишига олиб келади, шунингдек, турли жисмоний ва психологик муаммолар кузатилиши мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, айнан шакар қариш жараёнини тезлаштиради, бундан тери ва ички аъзолар ҳам азият чекади. Ширинликсевар бўлмаган ва конфет, печеньелардан тийилишни истайдиганлар барибир ҳам ўзлари билмаган ҳолда таркибида яширин шакар бўлган маҳсулотлар: салат, паста учун соус ва йогурт истеъмол қилади.

Ажабланарлиси шундаки, агар тананинг қариши фақат вақт таъсири остида бўлса, унда бу ўзгаришлар юзимизда тахминан 120 йилда акс этган бўларди. Атроф-муҳитнинг салбий таъсири, овқатланиш билан боғлиқ ички биокимёвий жараёнлар нафақат умр балки, гўзаллик даврини ҳам қисқартириши мумкин.

Замонавий косметология вақт таъсирини ўзгартириши мумкинлиги сир эмас, аммо афсуски рационга эътибор берилмаса косметолог-шифокор ҳам ёрдам беришга ожиз бўлади. Ширинликсеварларда коллаген синтези деярли натижасиз бўлади.

Тахминан 50 йил аввал олимлар глюкозанинг тери ҳужайралари ва ички аъзоларга зарарли таъсири ҳақида илк марта гапирган. Шакар қондаги инсулинни бир зумда кўпайишига олиб келади, бу эса коллаген гликация жараёнини фаоллаштиради. Гликация – гўзаллик қотили. Шакар молекуласи, оқсил билан боғланиб, бир-бирига ёпишади. Улар коллаген ва эластин толаларига ёпишади, қотиб қолади ва мўрт бўлиб тери тузилиши ўзгаради. Шунинг ҳисобига эпидермиснинг намлиги, эластиклиги тез йўқолади, терининг функциялари бузилади бу эса табиийки, юзнинг тузилишига таъсир қилмай қолмайди. Тери қурий бошлайди, ажинлар пайдо бўлади. Бу эса эрта қаришга олиб келади.

Гликация икки карра зарба беради: иммун тизими ёпишиб қолган толаларни ғайритабиий билиб, улар билан кураша бошлайди. Бу эса тери ва умуман соғлиқ билан боғлиқ турли яллиғланиш жараёнларига олиб келади. Ширинлик истеъмол ташқи кўринишда ҳам акс этмай қолмайди. Юз чарчаган, сўлғин ва ҳорғин кўрина бошлайди. Шунингдек, ҳуснбузар, яллиғланиш, пигмент доғлар, ажинлар ҳам кўзга ташлана бошлайди. Бу каби ўзгаришлар кузатилганда нима қилса бўлади? Ҳатто зарарланган тери ҳам тикланиши мумкин. Организм бириккан коллаген ва эластин толасини заифлаштиради, ҳужайралар эса ўзини-ўзи ёшартиради.

Ширинликсеварлик юзда акс этса нима қилиш керак?
Тозаланмаган шакар ва таркибида яширин шакар бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилиш керак. Интервал овқатланишга риоя қилиш керак. Овқатланиш орасидаги вақт 4 соат бўлсин. Енгил тамаддиларни истисно қилса ҳам бўлади. Таомномага антиоксидант, витамин ва микроэлементларга бой маҳсулотларни киритиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шакарнинг ташқи кўринишдаги салбий акси