11:45 / 30.10.2021
5 339

Нима учун тонгни илиқ сув ичиш билан бошлаш керак?

Нима учун тонгни илиқ сув ичиш билан бошлаш керак?
Фото: Getty Images
Уйғонгандан кейин вақтни қандай ўтказиш куннинг қолган қисмига таъсир қилмай қолмайди. Тонгни нафақат балансли нонушта билан, балки овқатдан 30-40 дақиқа аввал суюқлик ичиш билан бошлаш керак. Бу организмнинг кун давомида яхши ишлашига ҳисса қўшади.

Эрталаб ичиш мумкин бўлган ичимликлар бисёрлигига қарамай, кунни оддий сув билан бошлаш энг самарали усул ҳисобланади. Аммо истеъмол қилишда унинг ҳароратига эътибор бериш керак. Ҳатто жазирама кунларда ҳам ҳаддан ортиқ совуқ сув ичиш ярамайди. Ичакларда ноқулайликларга сабаб бўлиши, бу эса нонуштанинг ҳазм бўлиши ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Қайноқ сув ичиш ҳам маъқул вариант эмас — қайнаган сув ичишни ёқтирадиган бўлсангиз, ичишдан аввал совитишни унутманг. Максимал даражада фойдали бўлиши учун сув 40-45 даража ҳароратда бўлгани яхши. Айнан илиқ сув организмни уйқудан кейин ишга тушиши, кечаси, айниқса, секинлашадиган моддалар алмашинувининг жадаллашиши, шунингдек, организмдан токсинларнинг чиқариб юборилишига ёрдам беради. Оч қоринга бир стакан илиқ сув ичиш ҳазм жараёнини рағбатлантириб, детоксикацияни таъминлайди ва тетиклашишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун тонгни илиқ сув ичиш билан бошлаш керак?