17:53 / 31.10.2021
1 908

Какао соғлиқ учун фойдалими?

Какао соғлиқ учун фойдалими?
Фото: Harper’s Bazaar
Какао полифенол, яъни табиий антиоксидантларнинг манбайи ҳисобланади. Полифеноллар организмни зарарли радикаллардан ҳимоя қилиб, яллиғланиш жараёнларининг ривожланишининг олдини олади, қариш жараёнини секинлаштириб, тери аҳволини яхшилайди.

Қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. Какао қондаги азот оксидларининг миқдорини кўпайтиради. Бу эса артериал қон босимнинг меъёрлашишида муҳим рол ўйнайди. Ичимлик таркибидаги флавоноидларнинг ўзига хослиги қон томирлар функциясини яхшилаши билан намоён бўлади. Какао кукунидаги K витамини ва B гуруҳи витаминлари сабаб янада яхши таъсир қилади. Улар юрак-қон томир касалликларининг олдини олиб, юракнинг мушаги ва томирлар деворини мустаҳкамлайди.

Қанчалик ғалати туюлмасин калорияга бой эканига қарамай, қоматнинг меъёрда қолишига ёрдам беради. Какао углеводлар сўрилишини меъёрлаштириб, тўқ тутгани ҳисобига иштаҳани бўғади. Ёғларнинг оксидланишини жадаллаштиради. Бир неча тадқиқотларда табиий какаонинг доимий истеъмоли билан тана вазнининг кўрсаткичи нисбатан паст экани аниқланган. Аммо шу билан бирга меъёрни билиш, ҳаддан ортиқ истеъмолдан тийилиш керак.

Какао кайфиятни кўтариб, депрессияга хос симптомларни бартараф қилишга ёрдам беради. Гап шундаки, таркибидаги триптофан «бахт гормони» — серотонин ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Какао истеъмолидан кейин буйрак усти безларидан пулсни яхшилаб, диққатни жамлашда аҳамиятли бўлган фенилетиламин моддаси ажралади. Организмга фойдали бўлиши учун какаони қандай истеъмол қилиш кераклигини билиш керак. Уни сув ёки сутда қайнатиш керак бўлади. Қайнаб чиққанидан кейин ушбу ичимликка долчин, мускат ёнғоғи қўшинг. Шакардан эса иложи борича тийилганингиз яхши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Какао соғлиқ учун фойдалими?