11:25 / 22.11.2021
2 543

Танада шиш пайдо бўлишининг 6 та асосий сабаби

Танада шиш пайдо бўлишининг 6 та асосий сабаби
Фото: Letidor
Агар кечагина лойиқ келган либос бугун торлик қилса, оёқ кийимлар тўсатдан кичкина бўлиб қолса, демак, танада сув тўпланаётган бўлиши мумкин. Шиш нима сабабдан юзага келганини аниқлаш ва муаммони бартараф этиш лозим.

Носоғлом турмуш тарзи
Вақти-вақти билан тайёр овқат истеъмол қилиш туфайи унинг таркибидаги туз танадаги сув мувозанатига халақит беради. Фаол углеводлар шакар даражасини оширади, бунга жавобан танада инсулин ишлаб чиқарилади, унинг ортиқчаси буйракларда тузни қайта ишлашга мажбур қилади ва мувозанат кескин бузилади. Агар шиш тез-тез такрорланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Гормонал контрацепсия
Таблеткаларнинг ножўя таъсиридан туфайли танада сув йиғилиб турган бўлиши мумкин. Бундай вақтда шифокор кўрсатмаси билан Б6 витаминини қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик
Албатта, ҳомиладорлик даврида шиш пайдо бўлиши мумкин. Бола қорин бўшлиғини босиши онанинг танаси орқали қон оқимини секинлаштиради. Агар шиш енгил бўлса, ташвишланишга ҳожат йўқ.

Менопауза
Бу вақт ичида гормонлар даражаси кескин ўзгаради ва организмда сувнинг тўпланиши тез-тез содир бўлиши мумкин. Асосийси, агар бу ҳаракатланишга халақит бермаса, ташвишланишнинг кераги йўқ.

Узоқ парвоз
Асосий сабаблар – бир ҳолатда узоқ вақт ўтириш ва рационга киритилган ўзгартириш. Албатта, парвоздан кейин ўтиб кетади.

Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар
Гормонал номутаносиблик ҳам танада сувни ушлаб туришга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш яхшироқдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Танада шиш пайдо бўлишининг 6 та асосий сабаби