20:03 / 15.12.2021
4 695

Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаров қайнота-қайнонаси билан муносабатлари ҳақида

Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаров қайнота-қайнонаси билан муносабатлари ҳақида
Фото: Instagram / @mashatilly
Лола Каримова-Тиллаеванинг тўнғич фарзанди Марям 2021 йилнинг 13 апрелида россиялик YouTube блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан эди. Жуфтликнинг тўйи Американинг Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида, тор доирада бўлиб ўтганди.

Тўйдан сўнг Марям Тиллаева ҳам блогерга айланди, унинг кузатувчилари сони ҳам қисқа муддат ичида бир неча юз минг кишига етди. Яқинда Марям турмуш ўртоғи билан бирга Россияга кўчиб ўтди. Жуфтлик бир муддат Москвада яшашини маълум қилди.

Амиран Сардаров YouTube каналлардан бирига берган интервьюсида Марямга пул учун уйлангани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
«Мен ҳам, Маша ҳам (Марям) унинг ота-онаси билан гаплашмаймиз, алоқамиз йўқ. Мен унинг ҳаётида пайдо бўлишим билан улар биз билан гаплашмай қўйди. Бу сизларга айтишим мумкин бўлган ҳамма маълумот», — дейди Амиран.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Марям Тиллаеванинг турмуш ўртоғи Амиран Сардаров қайнота-қайнонаси билан муносабатлари ҳақида