22:48 / 06.01.2022
1 795

Қуюлтирилган сут, пальма ёғи ва воз кечиш шарт бўлмаган «зарарли» маҳсулотлар

Қуюлтирилган сут, пальма ёғи ва воз кечиш шарт бўлмаган «зарарли» маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Қанчалар севиб истеъмол қилинмасин, организм учун зарарли бўлган маҳсулотлардан воз кечиш керак. Аммо уларнинг соғлиқ учун кўпчиликка номаълум фойдали жиҳатлари ҳам бўлиши мумкин.

Музқаймоқ
Кам миқдорда шакар ва турли бўёқларсиз тайёрланган музқаймоқ суякларни мустаҳкамловчи – кальций ва фосфор, қон ивишининг олдини оладиган А, B, C, D, E ва K витаминлари туфайли фойдали маҳсулотга айланади ва ҳаттоки вазн камайтиришга ёрдам беради. Чунки совуқ маҳсулотлар истеъмол қилинганда, тана аввалгидан кўра кўпроқ ҳаракатланади ва калория сарфланади.

Қуюлтирилган сут
Эътибор бериш керак бўлган энг муҳим нарса – севимли ширинлик таркибидир. Ўсимлик ёғисиз, фақат сут ва шакардан тайёрланган маҳсулотнинг бир неча ош қошиғи кальцийнинг керакли даражасини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шундай экан, севимли ширинликдан воз кечишнинг кераги йўқ, у ҳам фойдали маҳсулотлар қаторида рационга киритилиши мумкин.

Палма ёғи
Албатта, таркибида палма ёғи бўлган қандолат маҳсулотларидан шифокорлар ҳали ҳам воз кечишни маслаҳат беради. Аммо салат ва яхна таомга қўшиладиганлари жуда фойдали. Унинг таркибидаги токотриеноллар инсульт ва мия шикастланиши хавфини камайтиришга ёрдам берадиган бирикмалар мавжуд. Бундан ташқари, палма ёғи кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатадиган кўп миқдордаги А витаминини ўз ичига олади.

Сақич
Сақич зарарли бактериялар ва озиқ-овқат қолдиқларини олиб ташлашга ёрдам берадиган сўлак ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва шу туфайли тиш саломатлигида алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, сақич метаболизмни яхшилашга ва вазн камайтиришда ҳам қўл келади. Асосийси, сақичнинг шакарсиз турини танлаш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қуюлтирилган сут, пальма ёғи ва воз кечиш шарт бўлмаган «зарарли» маҳсулотлар