Фото: Marie Claire
Атрофдаги ҳамма нарса тушкунликка солаётгандек туйилса, кайфиятни кўтаришга ёрдам берадиган маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Marie Claire нашри уларнинг бир нечтасини маълум қилди.
Зираворлар
Мускат ёнғоғи, яшил кардамон, бадян — асосий иситувчи ва ёқимли зираворлар. Зираворларни алоҳида истеъмол қилиб бўлмайди. Ундан тайёрланган ичимликлар нафақат иситади, балки ёқимли ҳис бағишлайди: оғир иш кунидан кейин дам олиш ва стрессни бартараф этишга ёрдам беради. Гап шундаки, зираворларнинг ҳидлари асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади ─ бу ароматерапиянинг бир тури.
Асал
Албатта, ширинликлар кайфиятга ҳеч қандай ҳисса қўшмайди. Фақатгина шоколад — қувонч гормони манбаи. Бошқа барча қандолат маҳсулотларида кўп миқдорда шакар мавжуд бўлиб, улар чарчоқ ва ёмон кайфиятни келтириб чиқаради. Шунинг учун асал ширинлик ўрнини босади. Табиий тушкунликка мойил одамда ҳиссий ўзгаришни келтириб чиқаради — бу маҳсулотни ташкил этувчи кимёвий элементлар туфайли. Асалдан бир-икки қошиқ истеъмол қилиш кайфиятнинг кўтарилишига олиб келади.
Денгиз карами
Маълум бўлишича, B витамини ҳам яхши кайфият учун жавобгардир ва бу ерда асосий эътиборни буйрак усти безлари ишини тартибга солувчи B витаминларига ва шунга мос равишда адреналин гормонига бой денгиз ўтларига қаратиш керак. Уларнинг етишмаслиги сурункали чарчоқни келтириб чиқаради. Бу кайфиятнинг ёмонлашишига олиб келади. Мутахассислар консерваланган маҳсулотдан воз кечишни маслаҳат беришади — чунки ёпиқ банкаларда сотиладиган карам витаминларга қараганда кўпроқ сунъий қўшимчаларга бой.
Банан
Банан ширинлик ўрнига мос муқобилдир. Денгиз ўтлари каби улар B витамини ва серотонин билан бойитилган бўлиб, иккаласи ҳам эйфорияга ўхшаш туйғуга олиб келиши мумкин. Сурункали чарчоқ учун банан истеъмол қилиш тавсия этилади — улар узоқ вақт давомида тетиклик ва энергия билан таъминлайди. Лекин банан юқори калорияли мевадир, шунинг учун яхши кайфият билан бирга вазн ҳам ортиши мумкин.
Тухум
Тухумнинг сеҳрли таъсири шундаки, улар муҳим ёғ кислоталари ва А, E, D витаминлари, шунингдек, кўп миқдорда триптофан ва B витаминларини ўз ичига олади.Умуман олганда, сут ва тухум депрессиядан чиқишга ёрдам беради.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси асаб тизимининг умумий ҳолатига фойдали таъсир кўрсатадиган хусусиятга эга ва кичик стресслар билан депрессия учун ажойиб воситадир. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, маҳсулот организмда қайта ишланганида бахт гормони — серотонинни ҳосил қиладиган аминокислота триптофанни ўз ичига олади. Сули ёрмаси углеводларни ҳам ўз ичига олади, улар аста-секин сўрилади, қонда шакар даражасини меъёрлаштиради ва унинг тана учун нормал чегараларидан ташқарига чиқишига йўл қўймайди.
Балиқ
Балиқларда мавжуд бўлган асосий модда — омега-3. Кўнгилни кўтариш учун балиқ истеъмол қиладиганлар фақат тузланганини ейиши яхшироқдир: кўп миқдорда туз ва зираворлар билан пиширилган балиқли таомлар нафақат ҳаёт қувончини қайтаради, балки қон томирлари фаолиятига ҳам ёрдам беради. Ёғли балиқ B витаминига бой эканлигини унутмаслик керак — у кайфиятни яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда