Жорий йил ноябрь ойи бошида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида 10 минг қадоқдан ортиқ музлатиб қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия бозорларига илк бор экспорт қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Шу йил август ойида Малайзияда ўзбек маҳсулотлари шоуруми очилиш маросими чоғида бу ҳақдаги келишувга эришилган эди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида рўйхатдан ўтган МЧЖ ва Малайзиянинг Izdihar Souk Sdn Bhd ўртасида имзоланган шартномада мамлакатда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ушбу давлатга етказиб бериш кўзда тутилган.
Бренд остида музлатиб қуритилган қовун, анжир, ўрик ва жами етти хил турдаги маҳсулотлар Малайзия бозорларига экспорт қилинди.
Izdihar Souk Sdn Bhd компанияси тижорат ишлари бўйича директори Реймонд Чонг ўзбек маҳсулотлари Малайзия йирик савдо тармоқларида, мамлакатнинг Lazada ва Shopee оммабоп электрон савдо платформалари орқали ҳам сотилишини билдирди. Маҳсулотлар кейинги туркумини 2023 йил январь ойида етказиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди