Остонада деразадан пуллар сочилди, юқори мартабали амалдорлар ушланди

2 дақиқа ўқиш13
Остонада деразадан пуллар сочилди, юқори мартабали амалдорлар ушланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Остона шаҳридаги «Атлант-6» турар жой мажмуаси яқинидан АҚШ доллари солинган чамадонлар топилиши ортидан «Қазақстан темир жоли» раҳбари Елжас Отиншиев ва «Самрук-Қазина» жамғармаси раҳбари Нурлан Жакупов қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
  • Ҳар икки раҳбар жуда кўп миқдорда пора олишга уринишда гумон қилинмоқда ва битта жиноят иши доирасида терговга жалб этилган бўлиши мумкин.

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги турар жой мажмуаси яқинидан АҚШ доллари солинган бир нечта чамадон топилди. Бу воқеа ортидан мамлакатнинг иккита йирик давлат тузилмаси — «Қазақстан темир жолы» миллий компанияси ва «Самрук-Қазына» жамғармаси раҳбарлари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Centralmedia24» нашрининг маълум қилишича, пуллар пойтахтнинг Есил туманидаги Қунаев кўчасида жойлашган «Atlant-6» турар жой мажмуаси яқинидан аниқланган. Ҳодиса ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган.

Ижтимоий тармоқларда эса доллар солинган чамадонлар турар жой биносининг деразасидан пастга улоқтирилгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бироқ ҳозирча бу тахмин расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Мазкур воқеа фонида «Centralmedia24» нашри ўз манбаларига таяниб, «Қазақстан темир жолы» бошқаруви раиси Елжас Отиншиев ҳамда «Самрук-Қазына» миллий фаровонлик жамғармаси раҳбари Нурлан Жакупов қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Елжас Отиншиев Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан пойтахтдаги «Танжир» лаунж-барида ушланган. Журналистлар суҳбатлашган манбаларнинг таъкидлашича, ҳар икки раҳбар жуда кўп миқдорда пора олишга уринишда гумонланмоқда. Шунингдек, уларнинг битта жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Kostyum-shimdagi ikki erkakning yonma-yon portretlari.

Бироқ қўлга олишлар билан турар жой мажмуаси яқинидан топилган долларлар ўртасида боғлиқлик борлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган.

«Самрук-Қазына» жамғармаси матбуот хизмати «Tengrinews.kz» нашрининг Нурлан Жакупов қўлга олингани ҳақидаги сўровига жавобан бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор этди. Жамғарма вакиллари ваколатли давлат органлари томонидан расмий ахборот берилмагунча ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан тийилишларини билдирган.

Маълумот учун, Елжас Отиншиев 2026 йил июль ойида Қозоғистоннинг миллий темир йўл компаниясига раҳбар этиб тайинланган. Ушбу лавозимга келгунига қадар «Самрук-Қазына» гуруҳида турли раҳбарлик вазифаларида ишлаган.

Нурлан Жакупов эса 2023 йилдан буён «Самрук-Қазына» миллий фаровонлик жамғармасига раҳбарлик қилиб келмоқда. Мазкур жамғарма Қозоғистоннинг энг йирик давлат активларини бошқаради. Унинг тасарруфида нефть-газ, транспорт, энергетика ва телекоммуникация соҳаларида фаолият юритувчи йирик корхоналар мавжуд.

Айни пайтда топилган долларларнинг аниқ миқдори, улар кимга тегишли экани ва қандай шароитда турар жой мажмуаси яқинида пайдо бўлгани аниқлаштирилмоқда. Материал эълон қилинган вақтда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар эҳтимолий қўлга олишлар юзасидан расмий баёнот бермаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?