Сунъий интеллект Bitcoin нархи бўйича феврал прогнозини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Сунъий интеллект Bitcoin нархи бўйича феврал прогнозини тақдим этди
Январ ойи 2025 йилда криптовалюта бозори ҳали ҳам ўтган йилнинг тўртинчи чорагидаги каби тезкор ҳаракат қила олишини исботлади. Бунда Bitcoin (BTC) ўзгача рол ўйнади — унинг нархи шу ҳафта $90,000 дан пастга тушиб, бугун эса $108,800 га етиб янги тарихий рекордни қайд этди.

Мемкойнлар қисқа умрли эканини инобатга олсак, кўплаб трейдерлар асосий криптовалютанинг келгусидаги нарх ўзгаришларини тушуниб олишга ҳаракат қилишмоқда. 5 та сунъий интеллект асосидаги модель 20 январдан 4 февралгача бўлган давр учун BTC нархини прогноз қилиш топшириғини олди.

Тўртта илғор модель нарх пасайишини башорат қилди. ChatGPT-4o mini энг пессимистик прогнозни тақдим этиб, индекснинг нисбий кучини (RSI) ва оддий ҳаракатланувчи ўртачани (SMA) таҳлил қилган ҳолда BTC нархи феврал бошида 9,4% га тушиб, $98,000 даражасида бўлишини тахмин қилди. Оддий ChatGPT-4o эса бироз оптимистикроқ бўлиб, 5,24% пасайишни ва $102,500 даражасида нарх бўлишини башорат қилди. Claude 3 Opus ва Grok 2 Vision моделларининг прогнозлари ҳам эҳтиёткорона эди: биринчиси 3,04% пасайишни ($104,882), иккинчиси эса 2,93% пасайишни ($105,000) тахмин қилди.

Claude 3.5 Sonnet эса ўз йўлини танлади ва Bitcoin нархи феврал бошида янги рекорд ўрнатиб, $112,500 га етишини, яъни 20 январ ҳолатидан 4,01% га ошишини башорат қилди.

Сунъий интеллект моделларининг прогнозларида маълум мантиқ бор, чунки нархларнинг кескин ўзгаришларидан сўнг қисқа муддатли пасайиш кузатилиши одатий ҳолдир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?