Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

1 дақиқа ўқиш20K
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди
4 феврал куни E-auksion платформасида Навоий вилоятидаги олтин қазиб олиш мумкин бўлган 31 та ер участкаси бўйича аукцион савдолари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Аукционларда Нурота ва Кармана туманларида жойлашган Навоий, Нурота, Оқсоқолота, Соп, Шухсой конларидаги ер участкалари сотилди.

Ер участкалари 26,3 млн сўмдан 52,5 млн сўмгача бўлган оралиқдаги бошланғич нархлар асосида сотувга қўйилди. Савдолар жараёнида талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, 31 та участка жами 25,1 млрд сўмга сотилди. Бу – лотларнинг умумий бошланғич қийматидан 23 баробарга кўп.

Энг қиммат сотилган участка Нурота туманидаги Соп-10/24 участкаси бўлди. 10 соатдан ортиқ давом этган савдо якунида бошланғич нархдан 110 баравар кўп – 3,6 млрд сўм таклиф билан “Xinlong Mining Drilling” компанияси лотни ютиб олди.

Бу компания иккинчи энг қиммат олтин участкасига айланган Соп-14/24 участкасини 183 та қадамдан кейин 1,9 млрд сўмга сотиб олди.

Умуман, кун давомида “Xinlong Mining Drilling” жами 9,1 млрд сўм эвазига 8 та олтин майдонини ўзлаштириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Яна тўртта майдон “Neo Gold Mining” томонидан 2,7 миллиард сўмга сотиб олинди. “Zhonghuitong Mining Group” компанияси 1,13 миллиард сўм таклиф қилиб, 4 та майдонни қўлга киритди. Учта майдон “Golden Diggers” томонидан сотиб олинди, компания бу ҳудудлар учун 3,24 миллиард сўм тўлаган.

“Ipotekaon”, “King of Gold Mining” MCHJ, Samnurgold” ва “YVN Gold” иккитадан лотни ютиб олди. “AAA Human”, “Golden SPV One”, “Kamron Mir Gold” ва “Orom Medical Center” ҳар бири биттадан лотга эга чиқди.

Аукционлар рақобатга бой тарзда ўтди. Масалан, Навоий-1/24 лоти 274 қадамдан, Соп 16/24 лоти 260 қадамдан, Нурота-4/24 лоти эса 212 қадамдан иборат бўлди,

Ғолиблар белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвесторлардан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?