date 16:24 / 02.11.2016
views 9 617

Бирлашган араб амирлигида Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилди

Бирлашган араб амирлигида Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилди

БАА Шаржадаги энг йирик Souq Al Jubail савдо марказида, Ўзбекистон консуллиги ёрдамида, ватанимизда етиштирилган мева-сабзавотлар сотиш дўкони очилди, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Савдо марказига ташриф буюрувчилар фикрига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари ҳали янги бўлишига қарамай, шунингдек Хитой, Эрон, Покистон ва Ҳиндистон маҳсулотлари билан мавжуд рақобатга қарамасдан, БАА бозорида муносиб ўрин эгаллаши мумкин.

Шаржа шаҳри марказида жойлашган Souq Al Jubail савдо маркази 1981 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида савдо маркази юқори сифатли маҳсулотлар етказиб берувчи сифатида танилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт