Марказий банк асосий ставка бўйича йиғилишни кейинроққа қолдирди, деб Kursiv.uz хабар берди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Аввал мазкур йиғилиш 24 июль куни ўтказилиши режалаштирилган эди. Банк қарори мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорларидан олинадиган муҳим иқтисодий маълумотлар фақат июль ойи охирида эълон қилиниши билан изоҳланди.
Марказий банк ушбу маълумотларни иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлар тайёрлашда ҳисобга олиш зарурлигини қайд этди. Йиғилишнинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар