Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 465,6 мингтани ташкил этган.
Шундан 395,6 мингтаси ёки 85 фоизи кичик корхоналар ва микрофирмалардан иборат. Бу кўрсаткич мамлакат иқтисодиётида кичик бизнеснинг салмоқли ўрнини яна бир бор тасдиқлайди.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
— савдо соҳасида — 32,5 фоиз,
— саноат соҳасида — 12,7 фоиз,
— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 7,4 фоиз,
— қурилиш соҳасида — 6,4 фоиз,
— яшаш ва овқатланиш хизматларида — 6,3 фоиз,
— ташиш ва сақлашда — 3,6 фоиз,
— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 2,8 фоиз,
— ахборот ва алоқада — 2,4 фоиз,
— бошқа соҳаларда — 25,9 фоиз.
Шу тариқа, савдо соҳаси етакчи бўлиб қолмоқда, саноат эса иккинчи ўринда турибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!