“Муҳаббат куйчиси” Анвар Санаев бугун 58 ёшда

Ўзбек эстрадасида “Муҳаббат куйчиси” номи билан танилган хонанда Анвар Санаев бугун, 16 ноябрь куни 58 ёшни қарши олди.
Санъаткор 1968 йил 16 ноябрда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида таваллуд топган. У Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган.
Анвар Санаевнинг катта саҳнага кириб келиши 1990 йилларнинг охирларига тўғри келади. Хонанда 1998 йилда “7 дан 70 гача” телекўрсатувида “Ақл-у ҳушим олди муҳаббат” қўшиғини ижро этиб, кенг аудиторияга танилган. 2000 йил ноябрь ойида эса Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида “Мени тушун, азизам” номли илк яккахон концерт дастурини тақдим этган.
Фаолияти давомида хонанда бир қатор албомлар ва кўплаб қўшиқларни мухлисларига тақдим этди. “Муҳаббат”, “Атиргул”, “Чин ошиқлар”, “Ёр-ёрлар”, “Йиғлама, жоним” каби тароналари тингловчилар орасида машҳурликка эришди. Унинг севги-муҳаббат мавзусидаги қўшиқлари сабаб мухлислари унга “Муҳаббат куйчиси” номини берган.
Фурсатдан фойдаланиб, Анвар Санаевни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Хонандага мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва ижодий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…