date

Илон Маск 800 миллиард долларга эга илк шахс бўлди

Илон Маск 800 миллиард долларга эга илк шахс бўлди

Forbes журнали маълумотларига кўра, америкалик миллиардер Илон Маск инсоният тарихида соф бойлиги 800 миллиард доллардан ошган илк шахс бўлди. Бугунги кунда Маскнинг реал бойлиги 852 миллиард долларга етган.

Ушбу рекорд даражадаги ўсишга SpaceX компаниясининг хАI сунъий интеллект компаниясини сотиб олгани сабаб бўлган. Мазкур битим натижасида Маскнинг соф бойлиги бир зумда 84 миллиард долларга ошган.

Битимдан аввал Маск SpaceX’нинг 42 фоизига, хАИ’нинг эса 49 фоизига эгалик қилган. Компаниялар қўшилгач, SpaceX 1 триллион доллар, хАI эса 250 миллиард доллар деб баҳоланган. Маск эса 542 миллиард долларлик бирлашган компаниянинг 43 фоизини сақлаб қолган.

Forbes таъкидлашича, ҳозирда SpaceX Илон Маскнинг энг қимматли активига айланган. Ундан ташқари, у Tesla’нинг 12 фоизлик акциялари (178 млрд $) ва 124 миллиард долларлик акция опционларига ҳам эгалик қилади.

Бойлик рейтингида иккинчи ўринда Google асосчиларидан бири Ларри Пейж турибди. Унинг бойлиги 281 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, бу эса Маскдан қарийб 570 миллиард доллар камдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Илон Маск 800 миллиард долларга эга илк шахс бўлди