Косонда шахсий ёзишмаларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, 10 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Instagram'даги шахсий ёзишмаларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, танишидан 10 миллион сўм талаб қилган шахс ушланди.
Маълум қилинишича, гумонланувчи танишининг Instagram ижтимоий тармоғидаги ишқий мазмундаги ёзишмаларидан фойдаланиб, ундан пул талаб қилган. У ёзишмаларни фуқаронинг турмуш ўртоғи ва ота-онасига кўрсатиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи Қарши шаҳрида келишилган 10 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан ашёвий далиллар расмийлаштирилган.
Тезкор суриштирувларда унинг бошқа фуқаролардан ҳам шунга ўхшаш усулда мунтазам равишда пул олиб келгани аниқлангани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шахсий ёзишмалар ёки сир сақланиши лозим бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик ҳисобланади ва қонун бўйича жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…