date

Claude сунъий интеллекти ёрдамида 5 та Bitcoin қайта тикланди

Claude сунъий интеллекти ёрдамида 5 та Bitcoin қайта тикланди

Х ижтимоий тармоғида бир фойдаланувчининг ўзига хос муваффақияти кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У Anthropic компаниясининг Claude сунъий интеллект чатботидан фойдаланиб, ўн йилдан ортиқ вақт давомида кира олмаган 5 та Bitcoin (тахминан 320 минг УСД) маблағини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Фойдаланувчи бир неча йил аввал blockchain.info платформасида мураккаб пароллар ўрнатган, бироқ улардан бирини унутиб қўйган эди. Дастлабки саккиз ҳафта давомида у турли дастурлар ёрдамида миллиардлаб паролларни текшириб кўрган, аммо натижа бўлмаган. Якуний уриниш сифатида у ўзининг эски ноутбуклари ва коллеж давридаги ёзувларини Claude тизимига юклаган.

Сунъий интеллект фойдаланувчининг икки хил Мак компьютери, ташқи хотира қурилмалари, iCloud ва Gmail хабарларини ўз ичига олган 1 гигабайтдан ортиқ маълумотларини таҳлил қилди. Натижада Claude 2019-йилга оид муҳим ҳамён захира файлини топишга ёрдам берди. Шундан сўнг, фойдаланувчи эски дафтарларидаги эслатмалар ёрдамида паролни тиклаб, Bitcoin ҳамёнига кириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Саноат ҳисоботларига кўра, бугунги кунда тахминан 2,3 миллиондан 4 миллионгача Bitcoin йўқолган пароллар ёки сеед-фраза сабабли фойдаланиш имконидан маҳрум бўлиб қолган. Бу умумий крипто таклифининг 11 фоиздан 19 фоизигача қисмини ташкил этади.

Ушбу ҳолат криптовалюта эгалари учун умид уйғотди. Гарчи фойдаланувчи тўғридан-тўғри далилларни тўлиқ ошкор қилмаган бўлса-да, Blockchain.com маълумотлари 2015-йилдан бери ҳаракатсиз бўлган 5 та Bitcoin 13-май куни бошқа манзилга ўтказилганини тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Claude сунъий интеллекти ёрдамида 5 та Bitcoin қайта тикланди