ҲИВЕ Дигитал Течнологиес Канадада 320 МВ қувватли сунъий интеллект марказини қуради

1 дақиқа ўқиш125
ҲИВЕ Дигитал Течнологиес Канадада 320 МВ қувватли сунъий интеллект марказини қуради
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • HIVE Дигитал Течнологиес компаниясининг БУЗЗ HPК шўба корхонаси Торонто яқинида 320 мегаватт қувватга эга сунъий интеллект маълумотлар марказини қуришни режалаштирмоқда.
  • Лойиҳа учун Торонто-Ватерлоо технологик коридоридан 320 МВ электр энергияси ажратилган 25 гектар ер майдони харид қилинди ва бу ишга тахминан 3,5 миллиард Канада доллари миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

ҲИВЕ Дигитал Течнологиес компаниясининг БУЗЗ HPК шўъба корхонаси Торонто яқинида 320 мегаватт қувватга эга сунъий интеллект маълумотлар марказини қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 100 мингдан ортиқ GPU (график процессор) қувватини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади. Компания ушбу лойиҳага тахминан 3,5 миллиард Канада доллари миқдорида инвестиция киритишни ва уни 2027-йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширишни кўзламоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

БУЗЗ компанияси Торонто-Ватерлоо технологик коридорида 320 МВ электр энергияси ажратилган 25 гектар ер майдонини харид қилди. Ҳозирги кунда ҲИВЕ сунъий интеллект ҳисоб-китоблари учун 5,5 мингга яқин GPU бошқаради ва унинг инфратузилмаси келажакда 130 минггача GPU'ни сиғдира олади. Компания Канада, Швеция ва Парагвайда жами 850 МВ дан ортиқ глобал қувватга эга.

Янги мажмуа Онтарио электр тармоғидан фойдаланади ва сув сарфини камайтириш учун ёпиқ циклли совутиш тизимлари билан жиҳозланади. Лойиҳа 800 дан ортиқ қурилиш иш ўринларини яратиши кутилмоқда. Ушбу хабарлар фонида ҲИВЕ акциялари душанба куни 27 фоиздан кўпроққа ўсди ва йил бошидан буён умумий ўсиш 33 фоизни ташкил этди.

Сўнгги ҳафталарда Bitcoin нархининг пасайиши ва халвингдан кейинги иқтисодий қийинчиликлар сабабли КлеанSpark ва МАРА Ҳолдингс каби йирик майнерлар чораклик зарар кўрди. Шунга қарамай, ТераВулф каби компаниялар Bitcoin майнингидан тушадиган даромад камайганига қарамай, юқори унумли ҳисоблаш (HPК) операциялари орқали даромадларини оширмоқда. Бу эса крипто-компаниялар учун сунъий интеллект йўналишидаги инвестиция стратегиялари қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?