Bitcoin захирасининг 10 фоизи квант компьютерлари олдида ҳимоясиз

Глассноде таҳлилий платформаси маълумотларига кўра, Bitcoin умумий захирасининг қарийб 10 фоизи квант ҳисоблаш технологиялари ривожланиши фонида "тизимли равишда хавфли" ҳолатда қолмоқда. Тахминан 1,92 миллион БТКни ташкил этувчи ушбу гуруҳдаги тангалар ўзининг техник тузилиши туфайли очиқ калитларни (публик кей) ошкор қилади, бу эса келажакда квант ҳужумлари учун йўл очиши мумкин. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Хавф остидаги активларнинг асосий қисмини Сатоши Накамото давридаги Пай-то-Публик-Кей (П2ПК) транзакциялари, эски кўп имзоли (П2МС) тузилмалар ва замонавий Пай-то-Тапроот (П2ТР) манзиллари ташкил этади. Хусусан, Bitcoin яратувчиси Сатоши Накамотога тегишли 1,1 миллион танга (умумий захиранинг 5,5 фоизи) энг заиф нуқта сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Тапроот манзилларидаги 200 мингга яқин танга ҳам ушбу хавф гуруҳига киради.
Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу муаммони ҳал қилиш учун Bitcoin тармоғида БИП-360 каби квантга чидамли янги стандартларни жорий этиш зарур. Ҳозирда умумий захиранинг 69,8 фоизи (13,99 миллион БТК) квант таҳдидидан холи деб ҳисобланади. Бироқ, яна 4,12 миллион БТК фойдаланувчиларнинг манзилларни нотўғри бошқариши ёки калитлардан такрорий фойдаланиши сабабли "операцион жиҳатдан хавфли" ҳолатда турибди.
Компаниялар кесимида қаралса, Франклин Темплетон, ВисдомТреэ ва Робиньоод эгалигидаги Bitcoin активларининг 100 фоизи, Binance биржасидаги маблағларнинг эса 85 фоизи квант хавфига дучор бўлиши мумкин. Аксинча, Coinbase биржасида бу кўрсаткич атиги 5 фоизни, Фиделитй жамғармасида эса 2 фоизни ташкил этади. Арк Инвест ҳисоботига кўра, бундай ҳужумни амалга ошириш учун квант компьютерлари миллионлаб мантиқий кубитларга эга бўлиши талаб этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!