Humanity Protocol хакерлик ҳужумига учради: Ҳ токени 85 фоизга арзонлашди

1 дақиқа ўқиш60
Humanity Protocol хакерлик ҳужумига учради: Ҳ токени 85 фоизга арзонлашди

"Хитойнинг Worldcoin лойиҳаси" деб ном олган Humanity Protocol тизимида хавфсизлик билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келди. Шахсий калитлар (привате кейс) бузиб кирилиши натижасида 30 миллион доллардан ортиқ маблағ ўғирланган, бу эса лойиҳанинг маҳаллий Ҳ токени нархининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Humanity Protocol асосчиси ва бош директори Теренсе Квок сешанба куни Humanитй Фоундатион аъзоларидан бирига тегишли шахсий калитлар ўғирланганини тасдиқлади. Квок фойдаланувчиларга хавфсизлик тўлиқ таъминланмагунча кўприк (бридге) ёки ликвидлик пуллари билан ўзаро алоқа қилмасликни маслаҳат берди. Ҳозирда жамоа хавфсизлик бўйича экспертлар билан иш олиб бормоқда.

КоинГекко маълумотларига кўра, сўнгги 12 соат ичида Ҳ токени нархи 0,70 доллардан 0,08 долларгача, яни 85 фоизга қулаган. Humanитй — бу кафт биометриясидан фойдаланадиган, шахсни тасдиқлашга йўналтирилган зкEVМ блокчейн лойиҳасидир.

Onchain тадқиқотчиси "Спектер" ва Архам Intelligence таҳлилчилари ҳужум давом этаётганини ва хакерлар ўғирланган Ҳ токенларини Кйбер Нетворк ҳамда ПанкакеСвап каби марказлашмаган биржалар (ДЕХ) орқали бошқа валюталарга алмаштираётганини хабар қилди.

Жорий йилда шахсий калитлар билан боғлиқ бир қанча йирик ўғриликлар содир этилди. Хусусан, апрель ойида Дрифт Протокол лойиҳасидан 280 миллион доллар ўғирланган эди. СертиК ҳисоботига кўра, ҳамён ёки шахсий калитларни бузиб кириш крипто оламидаги энг хавфли ва қимматга тушадиган ҳужум турларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?