Хитойлик олимлар соч тўкилишига қарши ноодатий тароқ яратишди

Хитойлик олимлар соч тўкилишига қарши курашишда ёрдам бериши мумкин бўлган янги қурилмани ишлаб чиқди. Ташқи кўринишидан оддий тароқни эслатувчи ушбу мослама электродлар билан жиҳозланган бўлиб, кучсиз электр майдони ҳосил қилади.
Тадқиқотчиларнинг тушунтиришича, қурилма электр майдони ёрдамида даволовчи воситаларнинг соч илдизларига яхшироқ етиб боришига кўмаклашади.
Қурилма ҳозирча сичқонлар устида синовдан ўтказилган. Тажрибалар давомида бор-йўғи бир ой ичида ҳайвонларнинг жуни қайта ўса бошлаган. Тадқиқотчилар қайд этган натижаларга кўра, қурилманинг таъсири миноксидил препаратиникидан ҳам кучлироқ бўлган.
Шунга қарамай, янги технологиянинг инсонларда қандай самара бериши ҳозирча номаълум. Унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ҳамда клиник синовлар зарур.
Агар келгусидаги синовлар ҳам ижобий натижа берса, ушбу ихтиро соч тўкилишидан азият чекаётган инсонлар учун янги имкониятга айланиши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…