Озарбайжон компанияси Қашқадарёдаги олтин конини ўрганади

Озарбайжоннинг “AzerGold” акциядорлик жамиятига қарашли “AzerGold Uzbekistan” шўба корхонаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Янги корхона Қашқадарё вилоятидаги Акба олтин конида геологик қидирув ишларини олиб бориш, минерал ресурсларни баҳолаш ва конни ўзлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш билан шуғулланади.
Зарур лицензия олингач, 18 ой давомида қидирув ишлари, металлургик синовлар ва атроф-муҳитга таъсирни ўрганиш режалаштирилган. Натижалар асосида конни саноат миқёсида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилади.
Шунингдек, компания Навоий ва Нурота шаҳарлари оралиғидаги истиқболли ҳудудларда геологик қидирув олиб бориш учун қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда. Фойдали қазилма захиралари аниқланган тақдирда, томонлар конларни биргаликда ўзлаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқади.
























Изоҳлар 0
…