Ўзбекистонда акцияда машина ютган одамга соврин берилмади

Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги акциялар текширилиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Қўмита 58 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқтасидаги 116 та акция ва чегирмани ўрганиб, 65 та қоидабузарликни қайд этди.
Жумладан, Андижондаги «Water Life Mineral» компанияси ўтказган акцияда уч нафар иштирокчига жами 60 миллион сўмлик соврин берилмаган. Наманганда эса Chevrolet Cobalt автомобили телефон рақами нотўғри терилгани сабаб бошқа кишига топширилган. Қўмита аралашувидан кейин машина ҳақиқий ғолибга қайтарилган.
Бундан ташқари, айрим дўконларда чегирмалар нотўғри кўрсатилган, акция шартлари эса тўлиқ тушунтирилмаган.
Маълум қилинишича, 59 та қоидабузарлик бартараф этилган, тўртта тадбиркорга нисбатан иш қўзғатилган. Истеъмолчилар фойдасига қарийб 250 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.






























Изоҳлар 0
…