Бокс афсонаси Майк Тайсон турк сериалига таклиф қилинди

Бокс афсонаси Майк Тайсон турк сериалига таклиф қилинди

Бокс афсонаси Майк Тайсон актёрлик фаолиятида яна бир лойиҳа билан иштирок этиши мумкин. Туркиялик журналист Бирсен Алтунташнинг хабар беришича, машҳур боксчи “Tuzlu Kahve” сериалида меҳмон актёр сифатида суратга тушиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тайсон сериалда таниқли туркиялик актёр Буғра Gülsoy гавдалантираётган Меҳмет образининг Америкадан келган дўсти ролини ижро этиши мумкин. Лойиҳа продюсери Polat Yağcı боксчини Туркияга таклиф қилгани айтилмоқда.

Бироқ Майк Тайсоннинг сериалдаги иштироки ҳозирча расман тасдиқланмаган. Шу сабабли унинг суратга олиш ишларида қатнашиши ва образининг тафсилотлари бўйича якуний маълумотлар кутилмоқда.

Майк Тайсон спортдаги фаолиятидан ташқари, аввал ҳам кино ва телелойиҳаларда кўриниш берган. Агар мазкур ҳамкорлик амалга ошса, мухлислар уни турк сериалида ҳам томоша қилиш имконига эга бўлишади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар