date
views 8 605

2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган

2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг иккинчи чорагида 784 млн долларни ташкил этди. Бу эса 2014 йилнинг шу ҳолатига нисбатан 56,13 фоиз пасайиш демакдир. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотларига таяниб Kun.uz хабар берди.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2015 йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 686 млн доллар миқдоридаги маблағ жўнатилган (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,92 фоиз паст). Ўз навбатида бу вақт ичида Ўзбекистондан Россияга жами 98 млн доллар юборилган (бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,58 фоиз кам).

Маълумот учун, 2015 йилнинг дастлабки 6 ойида Россиядан Ўзбекистонга жами 1,149 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган. Бу эса 2014 йилнинг биринчи яримйиллиги билан солиштирганда 2,21 баробар камроқни кўрсатади.

Биринчи яримйилликда Ўзбекистондан Россияга пул жўнатмалари 15,31 фоизга камайган - 249 млн доллар.

Қайд этиш керакки, Россия ҳудудида айни вақтда 2 млн нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ишламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган