09:57 / 31.07.2018
3 388

Жаҳон чемпионати ортидан даромад кўрган Россиялик олигархлар маълум қилинди

Жаҳон чемпионати ортидан даромад кўрган Россиялик олигархлар маълум қилинди
WMT Consult таҳлилий агентлиги Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати ортидан даромад кўрган бизнесменлар рўйхатини тузди.

Жаҳон чемпионати туфайли спорт ва шаҳар инфраструктурасини барпо этиш бўйича энг кўп шартномаларни Геннадий Тимченко, Виктор Вексельберг, Олег Дерипаскаларга қарашли компаниялар қўлга киритишган.

«ЖЧ-2018 шунингдек, Михаил Фридман, Алишер Усмонов, Леонид Федун, Аркадий Ротенберг, Дмитрий Каменшик ва бошқа таниқли олигархлар иштирокисиз ўтмади», — дейилади WMT Consult тадқиқотида.

Маълумот берилишича, турнирни ташкил этиш 1,2 триллион рублга тушган. Ундан 134 миллиард рубль стадионлар қурилиши ва реконструкциясига, 352,5 миллиарди аэропортлар, йўллар ва транспорт инфраструктурасининг бошқа объектлари учун сарфланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)