15:25 / 04.10.2018
5 044

Бензин нархи пастлаши мумкинми? Қозоғистон бензинни Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди

Бензин нархи пастлаши мумкинми? Қозоғистон бензинни Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди
Қозоғистон ва Россия чоршанба куни республикага бензин экспортини бошлашга рухсат берувчи баённомани имзоладилар, дея хабар беради Kun.uz.

Аввалроқ, «Казмунайгаз» миллий компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари Дониёр Тиесов Қозоғистон куздан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга бензин етказиб беришни мўлжаллаётгани ҳақида айтганди - йил якунларига кўра 400 минг тоннагача экспорт қилиш режалаштирилмоқда, 2019 йилда эса бензин экспорти ҳажми 1-1,2 миллион тоннани ташкил этиши мумкин.

Кейинчалик Бозумбаев экспорт қилишни бошлаш учун Россия Федерацияси билан икки томонлама келишувни ўзгартириш зарурлигини тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев мамлакат раҳбарияти қўшни давлатларга бензиннинг ортиқча қисмини жўнатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Унинг билдиришича, октябрь-ноябрь ойларида ёнилғи-мойлаш материалларини экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади, акс ҳолда Қозоғистонда аввал ҳеч қачон бўлмаган тўхташларни амалга ошириш талаб этилади.

«Бугунги кунда иккита модернизация қилинган завод бизга бензин профицитини берди. Агарда бу 500 минг тонна бўлса, мамлакат бозори маҳсулотга тўлиб кетади», - дея маълум қилганди Қозоғистон энергетика вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бензин нархи пастлаши мумкинми? Қозоғистон бензинни Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди