12:36 / 19.02.2019
6 307

Ўзбекистон 2019 йилни олтинни фаол сотиш билан бошлади

Ўзбекистон 2019 йилни олтинни фаол сотиш билан бошлади
Олтин январь ойида асосий экспорт маҳсулотига айланди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Январь ойида Ўзбекистон 1,6 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилди. Бундан олтин ҳиссасига 812 миллион доллар тўғри келди. Ўтган йилда ҳам шундай ҳолат кузатилганди, январь ойида мамлакат 1,4 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилган, бироқ ўшанда олтин ҳиссасига 846 миллион доллар тўғри келган.

Хизматлар экспорти 201 млн долларни, энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари - 248,5 млн доллар, тўқимачилик маҳсулотлари - 107,5 млн долларга тенг бўлди. Умуман олганда, экспорт ҳажми олтинни ҳисобга олмаганда 46,1 фоизга ортиб, 863,6 млн долларни ташкил этди.

2018 йилда Ўзбекистон 2,9 млрд долларлик олтин сотди. У экспортнинг асосий маҳсулотларидан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 1,1 миллиард долларлик қора ва рангли металлар, 1,6 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1 миллиард долларга озиқ-овқат маҳсулотлари сотилди.

2018 йилнинг кузида Ўзбекистон олтин экспортини тўхтатди ва бу мамлакатнинг олтин захираларини кўпайтириш имконини берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 2019 йилни олтинни фаол сотиш билан бошлади