Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат буюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-659-сонли Қонуни 2021 йилги солиқ сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган.
Шунингдек мазкур қонун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, солиқ маъмурчилиги самарадорлигини янада ошириш ва бюджетга солиқларнинг тўлиқ тушишини таъминлашдан иборат.
Ушбу Қонун билан Солиқ кодекси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида, қатъий белгиланган миқдорда ўрнатилган акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини ўрнатиш кўзда тутилган.
Хусусан, юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан белгиланган 0,95 фоиз солиқ ставкаси сақлаб қолинади.
Бунда мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавот маҳсулотлари эгалланган ерлар бўйича, шунингдек, деҳқон хўжаликлари учун солиқни суғориладиган ва суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғининг базавий ставкаси ва ер участкасининг сифат характеристикасини ҳисобга оладиган тузатиш коэффициентларидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби бекор қилинмоқда.
Ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгилангани каби солиқ ставкасини белгилаш билан солиқни қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиқиб тўлашга ўтказилмоқда.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ органлари ер участкасининг жойлашган жойи бўйича қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқловчи органлар маълумотига асосан солиқ солинмайдиган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни чегирган ҳолда ер солиғи ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қуриш ва яшаш уйларини ободонлаштириш учун берилган томорқа ер участкаларига, якка тартибда уй-жой қуриш билан банд бўлган ер участкаларига жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади.
Шунингдек, солиқ кодексида юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ҳудудлар кесимида базавий солиқ ставкаси белгиланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкасининг аниқ миқдори Тошкент вилояти учун 27.6 миллон сўм этиб белгиланди.
«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
- Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
- Тошкент вилояти туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
Тошкент вилояти туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»