22:07 / 08.04.2021
4 103

Ўзбекистоннинг бир кунлик даромад ва харажатлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг бир кунлик даромад ва харажатлари маълум қилинди
Фото: Shutterstock
6 апрел куни Ўзбекистон бюджетининг даромад ва тушумлари 299 миллиард 500 миллион сўмни, харажатлари 701 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.

Шундан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган электрон давлат харидларига 5 миллиард 187 миллион 600 минг сўм сарфланган. Хусусан, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт ва транспорт воситалари, техник асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулотлар харид қилинган.

Вазирлик бундан бир йил аввал - 2020 йилнинг 6 апрелидаги бюджет даромад ва харажатларини ҳам очиқлаган эди. Жумладан, давлат даромад ва тушумлари 1 триллион 116 миллиард 800 миллион сўмни, харажатлари эса 986 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни бюджет даромадлари 402,9 миллиард сўм бўлган. Харажатлар нисбатан юқори – 1 триллион 410 миллион 900 минг сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, бюджет даромадлари солиқлар, божхона тушумлари, соликдан ташқари йиғимлар, давлат кредитларидан тушган пул, давлат мулкини сотишдан ёки ижарага беришдан келган маблағлардан шаклланади.

Молия вазирлиги прогнозларига кўра, 2021 йилда республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни ташкил этади. Бюджет тақчиллиги эса 37,5 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг бир кунлик даромад ва харажатлари маълум қилинди