19:05 / 10.04.2021
2 146

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани йўлга қўйди

Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани йўлга қўйди
Фото: primeminister.kz
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек Жоли» ўтказув пунктида ўзаро музокара ўтказди ва «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази қуриладиган жойга капсула қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, туризм, космик соҳа, саноат кооперацияси, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, минтақавий ва чегараолди ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар давомида автомобилсозлик, Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўл магистрали қурилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунига кўра, Мамин ва Арипов «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳамда темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар тўғрисидаги протоколни имзолади.

«Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази «Жибек Жоли» (Қозоғистон) ва «Ғишткўприк» (Ўзбекистон) назорат-ўтказув пунктлари ҳудудида барпо этилади. Марказнинг умумий майдони 400 гектарни, ўтказиш қобилияти ҳар икки йўналишда суткасига 35 минг киши ва 5 минг юк автомобилини ташкил этади.

Марказ Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш учун йирик саноат ва савдо-логистика маркази бўлиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика ҳамкорлигининг жорий масалаларини муҳокама қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани йўлга қўйди