Ҳисорда ноёб қор қоплони фотоқопқонга тушди

Ҳисор тоғларида ўрнатилган фотоқопқонлар яна бир ноёб жониворни тасвирга олди. Бу сафар камёб қор қоплони камерага муҳрланиб, унинг ҳудудда учраши яна бир бор тасдиқланди.
Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қор қоплони Марказий Осиёдаги энг ноёб ва кам учрайдиган йиртқичлардан бири ҳисобланади. Унинг табиий яшаш муҳитида қайд этилиши ҳудуд экотизими сақланиб қолаётганидан далолат беради.
Маълумот учун, қор қоплони йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган. Шу сабабли ушбу ноёб жониворни муҳофаза қилиш ва унинг яшаш муҳитини асраб-авайлаш экологлар олдидаги муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.































Изоҳлар 0
…