2 556
Россиядан Ўзбекистонга гўшт ва ун етказиб бериш учун махсус агропоезд ишга туширилади
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Россия билан «Агроэкспресс» контейнерли тезюрар темир йўл поездлари ҳаракатини йўлга қўйиш орқали ун ва гўшт нархларини барқарорлаштиришни режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу агропоезд синов тариқасида ноябрь ойида ишга туширилади.
Бу ҳақда 26 сентябрь куни Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников учрашувида маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, UzAgroLogistics Center агрологистика маркази, «РЖД Логистика» АЖ ва «Россия экспорт маркази» АЖ Россия—Ўзбекистон логистика коридорини ривожлантириш ҳамда агросаноат импорт ва экспорт юкларини «Агроэкспресс» тезюрар рефрижераторли контейнерли поездларида ташиш борасида ҳамкорлик бўйича келишув 23 июнь куни имзоланганди.
«Лойиҳанинг тўлақонли ишга туширилиши ўзаро манфаатли маршрутларни шакллантиради ва россиялик экспортчиларни комплекс логистика хизмати ҳамда Россия маҳсулотларини узилишларсиз Ўзбекистонга етказиш канали билан таъминлайди, бу эса ўз навбатида икки мамлакатнинг йиллик товар айланмаси кўрсаткичларини янги сифат босқичига кўтаради», — деган эди «Россия экспорт маркази» бош директори Вероника Никишина.
Максим Решетниковнинг сўзларига кўра, айни пайтда лойиҳа якуний босқичда турибди. Юкларни муаммосиз ва тез ўтиш тартиби, шунингдек, юк ташувлари учун махсус тариф шартлари ишлаб чиқилди. «Ўзбекистондан янги мева ва сабзавотларни биринчи синовли етказиб беришни жорий йилнинг ноябрь ойида амалга ошишини режалаштиряпмиз, узлуксиз етказиб беришни эса ‘Агроэкспресс’ декабрдан бошлайди», — деган у.
Россия бунинг натижасида ўз ички бозорини сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминлашни кўзламоқда, ўз навбатида Ўзбекистонга гўшт, ун ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти юборади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”