Чет элдан келадиган буюртмаларни божхонада расмийлаштириш йиғими 20 фоизга камаяди

Ўзбекистонда 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхонада расмийлаштириш учун ундириладиган йиғим 20 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда Президент қарорида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш ва логистика соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам қатор мақсадлар белгиланган. Хусусан, 2030 йилга қадар Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиладиган транзит юклар ҳажмини 18,5 миллион тоннага, логистика хизматлари экспортини эса 3,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, чегара пунктларининг юк ўтказиш имкониятларини икки баробар ошириш кўзда тутилган. Халқаро қуруқлик портлари сони эса ҳозирги 24 тадан 30 тага етказилади.
Қарорда логистика марказларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам назарда тутилган. Белгиланган талабларга жавоб берадиган марказлар 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилади.
Янги чоралар халқаро юк ташувларини ривожлантириш, логистика хизматлари экспортини кенгайтириш ва мамлакатнинг транспорт-транзит имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган.


























Изоҳлар 0
…