Бугун, 28 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик марказий аппарати ходимлари, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳам қатнашди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Абдуллаев конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди.
Йиғилиш давомида янгиланиши кутилаётган Конституция мамлакатнинг узоқ йиллик тараққиёт стратегиялари, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши таъкидланди.
Шу билан бирга, Конституциявий тузатишлар жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланиши айтиб ўтилди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш мақсад қилинган. Шу мақсадда мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.
«Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлик, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарб эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.
Муҳокамалар асосида кечган йиғилишда АКТ вазирлиги ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи