21:00 / 30.06.2022
1 118

Янги таҳрирдаги Конституция: дўстона сиёсат ва инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат

Янги таҳрирдаги Конституция: дўстона сиёсат ва инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат
Конституциянинг 17-моддасига янги ўзгартишларнинг киритилиши бизнинг фикримизча қуйидаги ҳолатлар билан белгиланади.

Биринчидан, мамлакатимиз ўз ривожланишининг янги босқичида очиқлик, изчиллик ва шижоати билан аниқ, прагматик ва конструктив ташқи сиёсатнинг ҳозирги ва келажакдаги стратегик вазифалари моҳиятидан келиб чиқади. Ушбу ўзгартириш ташқи сиёсатнинг умумэътироф этилган принциплари, конституциявий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Иккинчидан, дунёда таҳликавий вазият кузатилмоқда. Давлатлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар, тортишувлар, сиёсий таранглик турли даражадаги можароларни келтириб чиқармоқда. Табиий равишда айрим минтақалардаги умумий аҳвол ва давлатлараро муносабатларнинг кескинлашиши ташқи сиёсатда янги ёндашувларни талаб этади. Шунингдек, барча давлатлар билан дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини олиб боришга доир мазкур янги принципнинг киритилиши шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ўзига хос мантиқий давоми бўлди, ҳамда мустаҳкам янги конституциявий-ҳуқуқий асосларни шакллантиради.

Учинчидан, бундай ўзгартиришлар, конституциямиз нормаларини, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш мақсадида киритилмоқда. Шунингдек, ташқи сиёсатни амалга оширишни “шахс - жамият – давлат” ва ижтимоий давлат парадигмаси билан уйғунлаштиришга янги имкониятлар яратилади.

Демак, Янги ўзгартиришлар Конституциямиз нормаларини инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ва унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш мақсадида киритилмоқда. Бу Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш ва кенг кўламли ислоҳотларнинг конституциявий асоси бўлиб хизмат қилади; давлат ташқи сиёсатининг хатти-ҳаракатлари яхлит мужассамлашган шаклда энг олий ҳужжатда сиёсий-ҳуқуқий кафолат сифатида мустаҳкамлайди. Ўз навбатида давлатимиз ривожланишнинг халқаро сиёсатдаги янги истиқболини белгилайди; Конституциямизга барча давлатлар билан дўстона ва тинчликсеварлик ташқи сиёсатини олиб боришга доир мазкур янги принципнинг киритилиши мазкур ишларнинг ўзига хос мантиқий давоми бўлди ҳамда мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асосларини шакллантиради.

С.А. Жўраев,
Тошкент давлат шарқшунослик
университети профессори

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янги таҳрирдаги Конституция: дўстона сиёсат ва инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат