Қамчиқда DAF юк машинаси йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилди

Қамчиқда DAF юк машинаси йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилди
Қамчиқда DAF юк машинаси йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилди
Фото: ФВВ

Бугун, 22 апрель куни соат 06:22 ларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 269,4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, DAF русумли юк автомобили ҳайдовчиси Тошкент-Водий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Қайд этилишича, шу ҳаракат йўналишидаги Damas русумли автомашина ҳайдовчиси юк машинасидан автомобилни олиб қочиши оқибатида хандаққа тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Қамчиқда DAF юк машинаси йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилди

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва Damas автомобилидаги 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар