Электр қарзи учун трансформатор хатланди

Электр қарзи учун трансформатор хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувидаги ижро иши бўйича «Шавкат» фермер хўжалигининг электр энергиясидан юзага келган қарздорлигини ундириш чоралари кўрилди.

Қарздорликни қоплаш мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли фермер хўжалигига тегишли трансформатор белгиланган тартибда хатловга олинди.

Ижро ҳаракатлари давомида хатланган трансформатор қарздорликни ундириш мақсадида олиб кетилмоқда. Мазкур чора ижро ҳужжати талабларини таъминлаш ҳамда электр энергияси бўйича қарздорликни бартараф этишга қаратилган.

Бюро томонидан қарздорликларни ундириш ва ижро ҳужжатлари талабларини тўлиқ таъминлаш юзасидан қонунчиликда белгиланган чоралар изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар