20:37 / 21.07.2023
190

Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида 663 марта номусга тегиш жинояти содир этилди

Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида 663 марта номусга тегиш жинояти содир этилди

Олий суд 2019—2023 йилларда судланган шахслар томонидан содир этилган айрим турдаги жиноятларнинг ҳудудлар кесими бўйича динамикасини эълон қилди. “Дарё” ҳужжатни таҳлил қилиб, Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида маълумот беради.

Унга кўра, Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда 663 та номусга тегиш жинояти содир бўлган. Хусусан, кўрсаткич 2019 йилда 154 тани, 2020 йилда 141 тани, 2021 йилда эса 160 та ташкил этган. Ўтган 2022 йилда 170 нафар шахс ушбу жинояти учун жазога тортилган бўлса, 2023 йилнинг январь—март ойлари мобайнида республикада 38 марта ушбу жиноят содир этилгани аниқланган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда кейсларнинг энг кўп қисми Тошкент ва Самарқанд вилоятлари билан боғлиқлигини кўриш мумкин. Негаки, бу ҳудудлар сўнгги 5 йил ичида номусга тегиш жинояти энг кўп содир этилган вилоятлар ҳисобланади: мос равишда 108 та ва 106 та.

Яна бир эътиборли жиҳати, 2019 йилда Навоий вилоятида бирор марта номусга тегиш жинояти содир этилмаган. Бошқа исталган йили исталган ҳудудда камида бир марта бу ҳолат юз берганини кўриш мумкин.

Номусга тегиш билан айбдор деб топилган шахслар энг кам аниқланган ҳудудлар эса Навоий (14), Сирдарё (19) ва Андижон (27) вилоятлари ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида 663 марта номусга тегиш жинояти содир этилди
ePN