20:39 / 22.07.2023
178

Тошкент вилоятида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яширин «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 40 ёшли фуқаро гумонланиб, текширилганда ёнида 0,36 грамм «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, турли ҳажмдаги идишларда кимёвий, ўткир ҳидли суюқликлар, яримтайёр ва тайёр ҳолдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланилган техник воситалар топилган.

Тадбир давомида ушбу воситаларни тайёрлашда иштирок этган 43 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл ҳам қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди
ePN