date

Москва жанубида оммавий муштлашув рўй берди

Москва жанубида оммавий муштлашув рўй берди

24 июлга ўтар кечаси Москва жанубида оммавий муштлашув содир бўлди. "Москва" шаҳар янгиликлари агентлиги хабарига кўра, тўқнашув Кашир шоссесидаги 59 уй олдида рўй берган ва унда 12 киши иштирок этга, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Воқеа жойига полициячилар ҳамда тиббиёт ходимлари чақирилган.

Тўқнашувда жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Терговда талқинига кўра, муштлашувга диний маросимга оид бизнес доирасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Тўқнашувда иштирок этган 12 киши қўлга олинган. Унинг ташкилотчиси Хованский қабристонининг собиқ директори Юрий Чабуев экани айтилган.

14 май куни Москванинг Хованский қабристонида муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида рўй берган ур-тўполонда отишма ҳам рўй берган, бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 29 киши шифохонага ётқизилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Москва жанубида оммавий муштлашув рўй берди