
Ҳозирги даврда аҳолимизни инсон соғлигига зарар етказмайдиган сифатли махсулотлар билан таъминлаш, бу орқали уларнинг соғлигини асраш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамасдан, мамлакатимиз чегарасидан хеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, шубҳали чет эл махсулотларини олиб кириш ҳолатлари минг афсуски учраб турибди.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан Давлат Божхона органлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб қўйилган 128 млн. сўмлик жами 18 турдаги 1 730 дан ортиқ товар-моддий бойликларни йўқ қилиш белгиланган.
Ушбу суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида йўқ қилиниши белгиланган жами 108,5 млн. сўмлик 1 730 дан ортиқ товар-моддий бойликлари тегишли идоралар ходимлари иштирокида 31.01.2024 йили йўқ қилиниб, суд қарорлари ижроси амалда таъминланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар