Фото: Fergana.media
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Тошкентда ўтказилган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги очилишида маълум қилди.
Fergana.media мухбирининг Ўзбекистон бошқа давлатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш мақсадида ўз суверенитетини чеклашга рози бўладими, деган саволига Саидов салбий жавоб берди.
«Конституциямизнинг биринчи моддасида Ўзбекистон суверен давлат эканлиги қайд этилган. Агар биз ҳар қандай ҳарбийлаштирилган мудофаа тузилмалари ва ташкилотларига қўшилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда йўқ, биз бунга йўл қўймаймиз. Биз йигитларимизни ҳеч қачон ҳарбий миссияларни, шу жумладан тинчликпарварлик миссияларини бажариш учун [чет элга] юбормаймиз. Ҳудудимизда хорижий ҳарбий базалар бўлмайди», деди вице-спикер.
Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграцияга келсак, бу ташкилотда Ўзбекистон учун кузатувчи давлат мақоми кўпроқ мос келади, деди Саидов.
«Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдик — Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор», деди у.
Саидовнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ЕОИИга қўшилишдан жуда кам фойда олган. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари эса Конституциянинг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилган ва уларга қатъий амал қилинади.
ЕОИИ 2001 йилда ташкил қилинган бўлиб, унга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо саналади. Молдова ва Куба, шунингдек, 2020 йил декабр ойида Ўзбекистон кузатувчи давлат мақомини олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...