17:00 / 12.11.2016
8 797

Дубайдаги Expo-2020 кўргазмаси бюджети 8 миллиард долларни ташкил қилди

Дубайдаги Expo-2020 кўргазмаси бюджети 8 миллиард долларни ташкил қилди

BNC'нинг сўнгги ҳисоботига кўра, Дубайдаги Expo-2020 бюджети 8,1-8,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Абу-Даби ва Дубай ўртасида жойлашган Expo-2020га жаҳон таснифидаги йўл тармоқлари, кенгайтирилган янги Дубай метроси ва уч халқаро аэропорт тизими томонидан хизмат кўрсатилади.

Ал-Мактум халқаро аэропорти 32 миллиард доллар инвестиция туфайли 2020 йилга бориб, 200 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш учун қайта таъмирдан чиқади.

The Big 5 Event директори Жосин Ҳейжмэнс шундай деди: "Аэропорт Дубайдаги Expo-2020ни қўллаб-қувватлайдиган иккинчи даражали инфратузилманинг бир қисми ҳисобланади. Бу лойиҳа тадбирни ўтказишга тўлиқ боғлиқ эмас, лекин Дубайдаги кутилаётган сайёҳлар сонининг ўсишига таъсир қилади".

Expo-2020 кўргазмаси 180дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро аудияториянинг 25 миллион зиёратчиларини бирлаштиради. Дубайдаги кўргазма биноси майдони 438 гектарга тенг.

BNC ҳисоботига кўра, The Big 5 учун, Дубайнинг жанубида жойлашган Кўргазма шаҳридаги Expo Village ривожига 30 миллион доллар ажратилган. Ҳозирги вақтда тендер босқичида бўлган мазкур лойиҳа кўргазмада иштирокчи- мамлакатлар ходимларини тўлиқ иш куни ва турар-жой билан таъминлашга мўлжалланган иншоотдан иборат. 2018 йилда, қурилиш ишларининг асосий қисми якунига етгандан сўнг павильонни қуриш ишлари бошланади.

БАА павильони тахминан 30 миллион долларни ташкил этади. 15 000 квадрат метрлик лойиҳа кўргазма майдонлари, томошабинлар зали, кафе ва ресторанлар ҳамда VIP-салонларни ўз ичига олади.

Испан меъмори Сантьяго Калатрава томонидан ишлаб чиқилган ва лочин парвозидан илҳомланган БАА павильони Дубайнинг жанубий қисмида жойлашган бўлади.

2013 йилнинг ноябрида Дубай 2020 йилда нуфузли World Expo халқаро кўргазмасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бу йирик халқаро ҳодиса шаҳар иқтисодиёти, туризм ва меҳмонхона саноатининг ривожланишига, шунингдек Дубайнинг катта имкониятлар маркази нуфузини яна бир бор мустаҳкамлаши учун хизмат қилади. БАА Expo ташкилотчилиги ҳуқуқини қўлга киритган Яқин Шарқнинг биринчи мамлакати бўлди. Кўргазма "Ақл соҳибларини бирлаштириб, келажакни барпо этамиз" шиори остида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубайдаги Expo-2020 кўргазмаси бюджети 8 миллиард долларни ташкил қилди