date

МИБ: Қарздорнинг автомашинаси кредит қарзи эвазига хатланди

МИБ: Қарздорнинг автомашинаси кредит қарзи эвазига хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 01.08.2024 йилдаги қарздор фуқародан “Агробанк”нинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали фойдасига 33,2 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳужжати талабини иҳтиёрий муддатда бажариш юзасидан қарздор расман огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги боис, қарздорга тегишли “Жентра” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур автомашинани баҳолаб, аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмокда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Қарздорнинг автомашинаси кредит қарзи эвазига хатланди