Светофорда қизилдан ўтган Nexia икки кишини уриб юборди

1 дақиқа ўқиш245
Светофорда қизилдан ўтган Nexia икки кишини уриб юборди

Андижон вилоятида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш билан боғлиқ жиддий ҳолат қайд этилди. 4 сентябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ расмий ахборотида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, воқеа Қўрғонтепа туманидаги Хонкўча маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-137 “Тешиктош-Ойим Қўрғонтепа-Ёрқишлоқ” автомобиль йўлининг 48-километрида қайд этилган. 1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Қ. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси билан ҳаракатланаётган пайтда чорраҳадаги светофорнинг қизил чироғига риоя қилмай, йўлни кесиб ўтган.

Натижада чорраҳанинг чап томонидан чиқаётган мопед билан тўқнашув юз берган. Ушбу зарба ортидан ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатланаётган велосипедчига ҳам бориб урилган.

Расмий маълумотларда қайд этилишича, мопед ҳайдовчиси Ш.А. ва велосипед ҳайдовчиси Б.Н. турли хил енгил жароҳатлар олган. Улар тезкор тарзда Қўрғонтепа тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузар ҳайдовчига нисбатан қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланиши таъкидланмоқда.

Бу воқеа яна бир бор йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини кўрсатди. Бир нечта дақиқа вақтни тежаш мақсадида қилинган қонунбузарлик нафақат ҳайдовчи, балки йўлда ҳаракатланаётган айбсиз кишилар ҳаёти учун ҳам хавф туғдириши мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?