Яккабоғда ёнма-ён икки ошхонада ёнғин чиқди

1 дақиқа ўқиш106
Яккабоғда ёнма-ён икки ошхонада ёнғин чиқди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тунги вақтда ёнма-ён жойлашган икки умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳар икки бинога зарар етган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 1 октябрь куни соат 03:17 да Амир Темур кўчасида юз берган.

Хабар келиб тушгач, Яккабоғ тумани ФВБга қарашли 22-сонли қутқарув қисми томонидан икки навбатчилик бўлинмаси ҳодиса жойига йўлланган. Қутқарувчилар соат 03:25 да манзилга етиб борган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:25 атрофида тўлиқ бартараф этилган. Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғиннинг янада кенгайишига йўл қўйилмай, 600 квадрат метр ҳудуд сақлаб қолинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи овқатланиш шохобчасининг 40 квадрат метр, иккинчи шохобчанинг эса 38 квадрат метр майдони зарарланган.

Айни пайтда ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар аниқланмоқда. Воқеа юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?