Бекободда даҳшатли жиноят: жасад каналга ташланган

Бекободда даҳшатли жиноят: жасад каналга ташланган
Қисқача

Бекобод шаҳрида ИИБнинг катта тезкор вакили Д.Н. 11 декабр куни Нехиа автомашинасини маст ҳолда бошқариб, 43 ёшли фуқаро Б.У.ни уриб ўлдирган. Д.Н. рафиқаси З.Н. ёрдамида жасадни бошқа автомашинага кўчириб, Бекободдан 35 километр узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб кетган. Жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани унинг ўлимига сабаб бўлган. 12 декабр куни Д.Н.

Бекобод шаҳрида жамоатчиликни ларзага солган оғир жиноят ҳолати юзасидан янги тафсилотлар очиқланди. Маълум бўлишича, Ички ишлар бўлими ходими автомашинада 43 ёшли эркакни уриб ўлдирганидан сўнг, жасадни яширишга уриниб, бу ишга турмуш ўртоғини ҳам жалб қилган.

Тергов маълумотларига кўра, ҳодиса 11 декабрь куни содир бўлган. ИИБнинг катта тезкор вакили Д.Н. Nexia русумли автомашинани маст ҳолда бошқариб, фуқаро Б.У.ни уриб кетган. Шундан сўнг у жабрланувчини машинасига юклаб, ҳодиса жойидан узоқроқ ҳудудга олиб чиққан ва рафиқаси З.Н.ни чақирган.

Аёл Matiz автомашинасида келиб, жасадни бир машинадан иккинчисига кўчиришда ёрдам берган. Кейин улар жасадни Бекободдан 35 километр узоқликда жойлашган Фарҳод каналига ташлаб кетишган. Жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани унинг ўлимига сабаб бўлган.

12 декабрь куни Д.Н. қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 266 ва 117-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Рафиқасининг ишга алоқадорлиги эса автомашина текшируви давомида аниқланган.

Айни пайтда марҳумнинг жасадини топиш, шунингдек, барча ҳолатларга аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар