
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Бухоро вилояти Когон шаҳридаги Иккинчи Жаҳон уруши ветеранига Президент томонидан янги уй берилди. Бу ҳақда "Qalampir" нашри маълум қилди.
Бухоро вилоятидаги янги қурилган кўп қаватли уйлардан бирига қадам қўйган онахон оила аъзолари ва яқинлари иштирокида уйни кўздан кечириб чиқди. Бахтиёр дамларидан сармаст файзли хонадон эгалари Президент Шавкат Мирзиёевга ўз ташаккурини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида уйида меҳмон қилган Шоди бобо Хўшбоқовга ҳам Captiva автомобилини совға қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар